Get Mystery Box with random crypto!

#qonunchilikdagi_yangiliklar Ўзбекистон Республикасининг 202 | QR BAJÍXANA

#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сон Қонуни билан «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.

Жумладан, божхона органлари асосий вазифалари кенгайиб, улар қаторига жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида иштирок этиш киритилди.