Get Mystery Box with random crypto!

Божхоначилар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида фаол и | QR BAJÍXANA

Божхоначилар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида фаол иштирок этмоқда.
Хабарингиз бор, Президентимиз ташаббуслари билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 10 декабръ санасига қадар дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинган эди.
Ушбу лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан қатор амалий ишлар изчиллик билан ташкил қилинмоқда. Хусусан, божхона ходимлари томонидан Беруний туманида жойлашган 42-сонли мактабгача таълим муассасаси ҳудудига 100 туп, Қўнғирот туманида жойлашган “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ва пост хизмат уйи атрофларига 500 туп, “Довут-ота” чегара божхона пости ва пост хизмат уйи атрофларига 1000 туп “Хўжайли” чегара божхона пости атрофидаги томорқа ерларга 200 туп мевали ва манзарали дарахтлар экилди.
Шунингдек, Хўжайли тумани “Куляб” ОФЙда 3,7 гектар ер майдонига жами 1800 туп мевали ва манзарали кўчатларни экиш ишлари амалга оширилди.