Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент аэропортида пул эвазига рейсга навбатсиз ўтиш имконини | Инвестициялар 🔔🔝

Тошкент аэропортида пул эвазига рейсга навбатсиз ўтиш имконини берувчи хизмат ишга туширилди

«Uzbekistan Airports» ахборот хизмати маълум қилишича, Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш терминалида йўловчиларга рейсга рўйхатдан ўтиш, божхона ва паспорт назорати, шунингдек, парвоз олдидан текширувлардан навбатсиз ўтиш имконини берувчи «Fast-track» хизмати ишга туширилди.

«Fast-track» хизматидан фойдаланиш учун йўловчи жўнаш терминалидаги маълумот бурчагига мурожаат қилиши керак. Тўлов амалга оширилганидан сўнг аэропорт ходими йўловчини махсус «коридор» бўйлаб «стерил» зонагача кузатиб боради ва у ердан йўловчи мустақил равишда бортга чиқади.

«Fast-track» хизматининг нархи — 170 минг сўм. Шунингдек, оила аъзолари билан учаётган йўловчилар учун «Оилавий» пакети мавжуд. Тўловни миллий валютада нақд пулда ёки Uzcard, Humo, Visa, Mastercard ва бошқалар воситасида банк ўтказмаси орқали амалга ошириш мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк