Get Mystery Box with random crypto!

Давлат божхона қўмитаси раиси А.Мавлоновнинг Бирлашган Араб Ам | Инвестициялар 🔔🔝

Давлат божхона қўмитаси раиси А.Мавлоновнинг Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган амалий ташрифи мазкур мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилмоқда.

“Дубай божхонаси Ўзбекистон делегацияси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилмоқда” деб ёзмоқда ушбу давлатнинг расмий ва нуфузли WAM – Амирликлар ахборот агентлиги.

«Биз ўзаро савдони ривожлантириш, билим ва тажриба алмашишга кўмаклашиш мақсадида дўст давлатлар божхона ташкилотлари билан алоқаларимизни кенгайтириш устида астойдил ҳаракат қиламиз» - дейди мақолада Дубай божхона бошқармаси бош директори, Портлар, божхона ва эркин зоналар корпорацияси бош директори Аҳмед Маҳбуб Мусабиҳ.

Шарджадаги нуфузли “Gulf Today” газетаси эса БААнинг нуфузли “DP World” компанияси ва Ўзбекистон Респбуликаси Давлат божхона қўмитаси ўртасида эришилган келишувларга юқори баҳо берди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк