Get Mystery Box with random crypto!

Ҳудудларда электр таъминоти тикланмоқда — Энергетика вазирлиги | Ижара уйлар

Ҳудудларда электр таъминоти тикланмоқда — Энергетика вазирлиги

13:23

35492
Энергетика вазирлиги электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилаётгани, ҳудудларда электр таъминоти тикланаётганини маълум қилди.

«Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Хўжакент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланди.

Республикамизнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти тикланмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот бериб борилади», дейилади вазирлик хабарида.

Вазирлик шу муносабат билан табиий газ ва электр энергияси билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатлар олдини олиш мақсадида газ ҳамда электр жиҳозларини назорат қилиш ҳамда тармоқдан вақтинча узиб қўйишни тавсия этган.

Бундан олдинроқ Энергетика вазирлиги Қозоғистон электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида минтақа электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келганини маълум қилганди.