Get Mystery Box with random crypto!

БОЛА ПУЛИ ҚАНДАЙ РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ 1. Бола пули олиш уч | Сиз ҳимоядасиз! - Вы под защитой! Тошкент шахар ИИББ ХПБ ХКМБ

БОЛА ПУЛИ ҚАНДАЙ РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ

1. Бола пули олиш учун ариза намунаси ҳудуд МФЙда тўлдириб берилади ва ушбу тўлдирилган маълумотнома, пенсия жамғармасига юборилиши лозим.

2. Ёлғиз она бўлса, даромадлар тўғрисида маълумот сўралмаслиги, ёлғиз она деганда боқувчиси йўқ, никоҳи қонуний бекор қилинган аёллар тушунилади.

3. Оилада, 3 ёшга тўлмаган бола бўлса, онасидан иш хаққи тўғрисида маълумотнома сўралмаслиги, бироқ турмуш ўртоғининг иш хаққи ёки ўзини-ўзи банд қилинганлиги хақидаги маълумотномаси бўлиши кераклиги;

4. Бола пули 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб, 3 ёшгача бўлган болага 325 минг сўм, ундан кейингисига 150 минг сўм ва ундан кейингисига 100 минг сўмдан хисобланиши;

5. Оила кам таъминланган оила бўлиши, оилани хар бир аъзосига тўғри келадиган даромади 498 минг сўмдан ошмаслиги;