Get Mystery Box with random crypto!

ССВ ва ФВВ иссиқ об-ҳаводан сақланиш юзасидан тавсиялар берди | Депутат _Нодир Абдувалиев

ССВ ва ФВВ иссиқ об-ҳаводан сақланиш юзасидан
тавсиялар берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг худудлардаги 13 та филиали ҳамда 173 та туман ва шаҳар бўлимларида зарур дори-дармонлар билан етарли миқдорда тўлиқ таъминланган.

Офтоб урган одамни дарҳол соя жойга ётқизиб, уст-бошларни ечиб, муздек сувга чойшабни ҳўллаб бутун танасига ўралади, сочиқни муздек сувга ҳўллаб бошига қўйилади. 

Шунингдек, ҳавони яхши ўтказиб, қуёш нурини қайтарадиган, кенг тикилган ва танага ёпишиб турмайдиган кийимларни кийиш тавсия этилади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг таъкидлашича, энг иссиқ вақт — 12:00 дан 16:00 гача кўчага чиқмаслик зарур.

Шунингдек, кўпроқ душ қабул қилиш керак. Қайд этилишича, мунтазам равишда тозаланиш баданга эффектив нафас олишга ёрдам беради. 
@deputat_abduvaliyev