Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентга электробуслар олиб келинади Транспорт вазирлигини | Депутат _Нодир Абдувалиев

Тошкентга электробуслар олиб келинади

Транспорт вазирлигининг хабарига кўра БМТ Тараққиёт Дастури ва Глобал экология жамғармаси кўмагида Тошкент шаҳри учун электробуслар сотиб олинади.

Ушбу лойиҳа Тошкент шаҳри мисолида атроф - муҳит сифатини яхшилашга йўналтирилган бўлиб, кейинчалик мамлакатимизнинг бошқа шаҳарларида ҳам жорий этилади.
Лойиҳа доирасида Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун электробусларни харид қилиш ҳамда пилот лойиҳа тариқасида шаҳарда яшил транспорт йўлагини жорий этиш кўзда тутилган.

Олти йилга мўлжалланган лойиҳага донорлар БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экология жамғармаси томонидан 3,9 млн. доллар маблағ ажратилиши назарда тутилган.
@deputat_abduvaliyev