Get Mystery Box with random crypto!

Афғонистондан 53 нафар ҳарбий Ўзбекистонга қочиб ўтди Сўнг | Депутат _Нодир Абдувалиев

Афғонистондан 53 нафар ҳарбий Ўзбекистонга қочиб ўтди

Сўнгги вақтларда Афғонистондаги сиёсий вазият жиддийлашгани бўйича ОАВда турли хабарлар тарқалмоқда.

Ўзбекистон ТИВ мазкур масала юзасидан ўз баёнотини эълон қилди.

Шунингдек, баёнотда таъкидланишича, « 23 июн куни 53 нафар афғон чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Шўртепа тумани ҳудудидан Ўзбекистонга ўтди.

Зарурий суриштирув ва тергов тадбирлари ўтказилганидан сўнг ушбу афғон фуқаролари ватанига қайтарилган.

Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний киришга қилинган ҳар қандай уринишлар қатъий бартараф этилади, давлат чегарасини бузганларга эса энг кескин чоралар кўрилади.

Ўзбекистон томони Афғонистон билан анъанавий дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини асраш, бетарафликни сақлаш ҳамда қўшни мамлакат ички ишларига аралашмаслик тарафдори эканлигини қатъий маълум қилади».
@deputat_abduvaliyev