Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентда рейд бошланди Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хав | Депутат _Нодир Абдувалиев

Тошкентда рейд бошланди

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари масъул идоралар ходимлари билан биргаликда йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жаримани 60 кун давомида тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш чораларини кўрмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига («Транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартиби») кўра, бу каби қоидабузарликка йўл қўйилганда транспорт воситаси ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунга қадар жарима майдончасига жойланиши мумкин.
@deputat_abduvaliyev