Get Mystery Box with random crypto!

amirarashidova 18 йил олдин Яратган Эгам Савлатни менга уги | Амира Рашидова Фан аккаунт❤️

amirarashidova


18 йил олдин Яратган Эгам Савлатни менга угил килиб берди, у учун она сифатида эса Роббим айнан мени танлади . Биз бир-биримизга кераклигимиз, бир биримизни яхши куришимиз ва дарс булиш учун бу дунёга келганмиз

Бугун Аллохдан Савик учун уч нарсани сурадим, боламнинг калбини асра, унга тугри йул курсат, хак йулдан адашмаслиги учун сабр, тафаккур ва фаросат бер

Хар биримизнинг боламиз омон булсин. Болангизни борлиги учун севинг, шартсиз! Яхши еки аклли булгани учун эмас, сизга ёрдамчи ёки мехрибонлиги учун хам эмас, шунчаки шартсиз мехр беринг ва унга севишингизни доим айтинг, токи мехрингизни хис килсин ва буни билиб улгайсин. Мехр курган калб ёмонликни билмайди

Суратлар шу ерда колишини истадим. Хар бирингизга дайректга ёзган табриклар учун миннатдорман , бу пост инста архивим учун, бир гузал кундан хотира булиши учун шу ерда колишини истадим

Хар бирингизга яна бир бор рахмааат